лақаб
билан улашинг
1. Бирор хусусиятига кўра, кишига ҳазил қилиб ёки масхаралаб берилган қўшимча ном; шунингдек, маълум мақсадда ўзгартириб олинган ном.
-
Унга Митти лақабини қайси ҳазилвон қўйган бўлсаям, топиб қўйибди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Қисмда ёш жиҳатдан ҳаммадан кичик, бўйи ҳаммадан паст бўлгани учун дуварак деб лақаб қўйилган А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Мен амир одамлари қўлидан қочиб, йигирма беш йилдан бери ўз жойимни ўзгартириб,
-
хатирчилик лақаби билан юрмоқда эдим С. Айний, Қуллар
2. эскирган, айнан Тахаллус.
-
Муҳаммад Аминхўжани энди халқ Муқимий деб таний бошлади. Сени ҳам халққа бир лақаб билан танитишни истайман! Сенинг лақабинг Мавлавий бўлсин!— деди устоз. С. Абдулла, Мавлоно Муқимий
3. хк. айн. Фамилия.
4. Ҳайвонларга қўйилган ном.
-
Чалма ва Медунка лақаби бўлган иккита ғунажиннинг сути текшириб борилди. Н. Мавлонов, Қорамолчилик
ЛАҚАБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
LAQAB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
лақаб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар