зўр
билан улашинг
1. от Куч-қувват, қудрат; таъсир.
-
Ишончим бор қувватима-зўрима, Осдираман сени тилла дорима. Зулфизар билан Авазхон
-
[Санаев] Кесакдек қотиб қолган қўл-оёғини зўр билан қимирлатиб, эмаклай бошлади. Н. Сафаров, Танланган асарлар
-
— Уялганларидан менинг зўрим билан қиляптилар, — деди янга оғзини беки-тиб. С. Нуров, Нарвон
-
Амаки бўлса, ўшанда пулнинг зўри билан ўғлини мардикорликдан қутқариб қолди. Ё. Хаимов, М. Раҳмон, Ҳаёт-мамот
2. Уриниш, ҳаракат.
-
Зўри беҳуда белни синдиради. Мақол
3. Кучли, шиддатли зарб; кучлилик.
-
— Ў-ў, — деди Элмурод бош чайқаб, — калтакнинг зўрини менгина ейманми десам, сен ҳам ер экансан, боёқиш. П. Турсун, Ўқитувчи
4. Зўрлик, зўравонлик.
-
[Мансур жаҳл билан:] Хайр, майли, ихтиёринг. Зоримиз бор, зўримиз йўқ. З. Саид, Н. Сафаров, Тарих тилга кирди
5. сифатдош Катта жисмоний кучга эга бўлган, бақувват, забардаст.
-
Зўр йигит. Зўр от.
-
— Одамнинг қўлидан келмайдиган ҳеч бир иш йўқ, — деди Саодатхон, — одам ҳамма нарсадан зўр. С. Зуннунова, Янги директор
-
Қўрқоқ бола зўр йигитга дўқ урганда, хаёлингга не келади, биласанми? С. Сиёев, Ёруғлик
-
Унинг [Ҳусайн Бойқаронинг] зўр, ҳайбатли оти қирғин ичига ёриб кирди. Ойбек, Навоий
-
Тоға ҳақиқатан ҳам зўр полвон ўтган экан. Шарқ юлдузи
6. Иқтисодий жиҳатдан бақувват, қудратли; катта иқтисодий кучга эга бўлган.
-
— Шунчалик зўр харидорлари турган бир замонда бу вазифанинг менга келиб тўхтаганига ҳануз ақлим бовар қилмайдир,— деди Анвар. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
7. сифатдош Катта, улкан, буюк; кучли.
-
Зўр тоғ. Зўр ишонч. Зўр ирода.
-
Олимжондан зўр-зўр умидлар кутган муаллим ҳазратлари Аҳмаджон билан иккисини ўз ҳужраларига чақирди. Ҳамза, Танланган асарлар
8. Кучли, шиддатли; кескин.
-
Зўр шамол. Зўр зилзила.
9. Оғир, қаттиқ, изтиробли.
-
Зўр оғриқ. Зўр қайғу.
-
Бу зўр меҳнат Ойқиз юрагида бир-бирига қарама-қарши бўлган икки хил туйғу яратди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Ҳамманинг юзидан, ҳаракатидан зўр бир мусибат акс этар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчи-нор чироқлари
10. Мазмун жиҳатдан пишиқ-пухта, қизиқарли; сифат, маза жиҳатдан афзал, яхши.
-
Зўр китоб. Зўр спектакль. Зўр олма. Зўр палов.
11. Катта маҳоратга, тажрибага эга бўлган; ўз иши, касбининг устаси бўлган, моҳир, кучли; забардаст.
-
Зўр олим. Зўр шоир.
-
Тошкентда зўр олимлар кўп. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
— Қишлоғимизда бир бобой бўларди. Зўр табиб эди, — деди Мажид. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
-
Уста Бобохон деган зўр темирчи бўларди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Зўр экансиз-ку, тағин гапиришни билмайман дейсиз! [деди Гавҳар]. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
зўр сўзи қатнашган жумлалар:
Зўр бермоқ
-
Мусобақаларга зўр бериб тайёрланмоқ.
-
Сидиқжон шу қадар зўр бериб ишлар эдики, битта одамнинг қўлидан шунча иш келишига баъзан ўзи ҳайрон қолар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Мўмин қийшиқ зўр бериб кетмон чопмоқда эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Айрим хўжаликлар раҳбарлари техникадан қўрқадилар, ундан айб қидириб, қўл кучига зўр берадилар. Газетадан
-
— Чўлда одам етишмайди. Машинага зўр бераверсин, — деди Шерали Асалхонга. Ҳ. Ғулом, Сенга интиламан
-
Саодатхон онасини зўр бериб ўпар, Қиммат холанинг юзига юзини қўйиб, бағрига босар эди. Н. Сафаров, Саодатнинг қиссаси
Зўр келмоқ
-
Буларни билмасак, ҳар қайсисини ўзига лойиқ, ўзига муносиб жойга қўя олмаймиз. Унда ўзимизга зўр келади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Зўр келса
-
Зўр келса, хўжайин берадиган тўққиз танга ҳақини бермай қўя қолар-да. С. Аҳмад, Оқпадар
ЗЎР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZO‘R сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ЗЎР сўзига берилган маънолар
зўр сўзига янги изоҳ қўшинг
Кейинги 10 та сўз
зўр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар