зўравон
билан улашинг
1. Жисмонан бақувват, баҳодир, ботир, паҳлавон.
-
Ҳар бири мингга тенглашадиган зўравон эди. Баҳром ва Гуландом
2. Золим, зулм ўтказувчи ҳукмдор.
-
Агар у [Бобур] Самарқанддан воз кечса, нариги зўравонлар пойтахтни олиши, кейин Андижонга бостириб келиши муқаррар экани унга ҳозир жуда аниқ сезилмоқда эди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
3. Умуман, ўзгаларга қонунсиз равишда куч ишлатувчи, зўрлик қилувчи шахс.
-
Йўлчи бир сакрашда зўравоннинг олдига борди, тўппонча тутган қўлини маҳкам сиқиб, орқага қайирди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Хўш, зўравон сизми ё бу бечора, бекас, бенаво шоирми? [деди Завқий]. К. Яшин, Ҳамза
ЗЎРАВОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZO‘RAVON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ЗЎРАВОН сўзига берилган маънолар
зўравон сўзига янги изоҳ қўшинг
Кейинги 10 та сўз
зўравон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар