звено
билан улашинг
1. Жамоа ва давлат хўжаликларида, баъзи корхоналарда кичик ташкилий гуруҳ.
-
Пахтачилик звеноси. Пиллачи-лик звеноси.
-
Звено бошлиғи Эгамбердиев фронтга жўнаб кетди. Ўзбекистон қўриқлари
-
Абдураззоқ ота кетмон чопди, арава минди, звено ва бригадага бошчилик қилди. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Звено аъзоларининг ҳаммаси ҳам ўқийди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. сўзлашув тили Шундай ташкилий гуруҳнинг бошлиғи.
-
Канизак звено бўлар эмиш. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. кўчма Бирор иш, ҳодиса, жараён ва шу кабиларнинг узвий қисми.
-
Тошкент врачлар малакасини ошириш институти соғлиқни сақлаш тизимининг муҳим звеноси бўлиб, методик ва мувофиқлаштирувчи марказ ҳисобланади. Газетадан
ЗВЕНО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZVENO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ЗВЕНО сўзига берилган маънолар
звено сўзига янги изоҳ қўшинг
звено сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар