зувала
билан улашинг
1. Битта нон ясаш ёки бир марта угра кесиш учун лойиқ қилиб юмалоқланган хамир.
-
У онаси келганга қадар супрадаги унни қоқиб-суқиб, бир зувала хамир қилиб қўйган эди. Ойдин, Гулсанам
-
Зиёдахон, зувала узар экан, ҳазиломуз жавоб берди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
[Ойша она] Супра ёзиб, зувала узди. С. Анорбоев, Йўлда йўлдош бўлганлар
2. кўчма Асос, негиз; таркиб.
-
1952 йилда зуваласи Ўзбекистон тупроғидан ясалган биринчи пиёла тортиқ қилинган эди. Газетадан
-
Болаликда гап кўп. Бир гражданга Зувала бўлади ахир ҳар гўдак. А. Мухтор, Шеърлар
-
Товуқлар оғзидан юлиб олинган жонсиз уруғ мана бугун келажакдаги катта режаларга зувала бўляпти. С. Маҳкамов, Бир жуфт дон
зувала сўзи қатнашган жумлалар:
Зуваласи бир жойдан (ёки ердан) олинган
Зуваласи пишиқ
-
Зуваласи пишиқ кичкинагина чол [Тўғонбекни] ширин сўз билан қаршилади. Ойбек, Навоий
-
У\Жўра-хон\ ўн саккиз ёшли, зуваласи пишиқ, зеҳни ўткир йигит эди. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
ЗУВАЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZUVALA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ЗУВАЛА сўзига берилган маънолар
зувала сўзига янги изоҳ қўшинг
зувала сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар