зумрад
билан улашинг
1. Олий сифатли, оч яшил тусли қимматбаҳо тош.
-
Кўрдингми? Бу нима? Мана бу — дур, мана бу — марварид. Мана бу ёнган — гавҳар. Қолганлари — ҳар хил тошлар, ёқут, зумрад [деди Мирзакаримбой]. Ойбек, Танланган асарлар
-
Қозикалон сандиқларни очиб кўрсатди: баъзисида олмос, ёқут, ақиқ, зумрад ва марварид, баъзисида олтин ва кумушдан ясалган, қимматбаҳо тошлар билан зийнатланган идиш-оёқлар, баъзиларида зеб-зийнатлар тўла эди. С. Айний, Дохунда
2. кўчма сфт. Оч яшил, сабзаранг.
-
Молдавия далаларининг зумрад ранги бизнинг лалмикор буғдойзорларимизни эслатади. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Воҳ, юрагим ўйнарди кумуш жилғаларнинг зумрад лабида. Ш. Раҳмон, Юрак қирралари
-
Ариқ бўйида қалин ёш тол, ўртасида ёғоч сўри. Унинг тагидан шовуллаб оқиб турадиган зумрад сувдан доим бир хилда салқин шабада эсади. И. Раҳим, Ихлос
3. Зумрад (хотин-қизлар исми).
ЗУМРАД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZUMRAD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зумрад сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар