зулук
билан улашинг
1. Чучук сув ҳавзаларида яшовчи, йиртқич ёки паразит ҳолда кун кечирувчи ҳалқали чувалчанглар вакили.
-
Тиббиёт зулуги. Зулук қўймоқ.
-
Зулук кичкина жонивор бўлиб, қонни сўриш учун хизмат қилади. Н. Исмоилов, Касалларни парвариш қилиш
-
Сувдан чиққан зулукдай, Қош-у кўзи пиликдай Келин пошшага салом. Оқ олма, қизил олма
2. кўчма Бировлар ҳисобига яшовчи, очкўз, текинхўр, шафқатсиз одам.
-
Хон — жаллод, қозикалон — ўргимчак, ясовулбошилар эса зулук эди. Ж. Шарипов, Хоразм
3. кўчма Зулук каби қоп-қора.
-
Онаси унинг [Салтанатнинг] зулук қошларига, тўлишган дудоқларига, юзларига мамнун тикилиб ўтирди. С. Нуров, Нарвон
ЗУЛУК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZULUK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зулук сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар