зулфиқор
билан улашинг
1. Муҳаммад(сав)нинг Бадр жангида қўлга туширган икки учли шамшири; кейинчалик Ҳазрат Алига, сўнг бошқа халифаларга ўтган.
-
Бошимга Ҳазрати Алининг муборак зулфиқорлари келган-да ҳам, ҳаққ-у ҳақиқатдан юз ўгирмоқ одатим йўқ. А. Қаҳҳор, Тобутдан товуш
-
Ҳазрат Алининг дулдули ва зулфиқори олдида баланд тоғлар ҳам, қирғоғи кўз илғамас дарёлар ҳам тўсиқ бўлолмаган эмиш. Н. Сафаров, Оловли излар
2. Умуман, кескир, ўткир (қилич ҳақида).
-
Четда ётар чувалган салла, Заррин қинли зулфиқор қилич. М. Али, Боқий дунё
3. Зулфиқор (эркаклар исми).
ЗУЛФИҚОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZULFIQOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зулфиқор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing