зулмат
билан улашинг
1. китобий 1 Зим-зиё, тим қоронғилик.
-
Зулматни кўрмаган ёруғликни қадрламас. Мақол
-
Ҳамма ёқни зулмат қоплаган, кенг даланинг ақалли бирор бурчида милт этган нур кўринмайди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Зулмат ичида қолган Анвар, орқа-ўнгини ажрата олмай, бўйра устини чоғлаб, бир-икки қадам юриб келди ва икки қўли билан тиззасини қучоқлаб, чўнқайди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Алимардон тонг қоронғисида зулмат зиналардан тушиб кетди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. кўчма Нодонлик, қолоқлик; жаҳолат.
-
Уйғонди кенг жаҳонда Зулматда ётган эллар. И. Муслим, Сенинг севгинг
-
Зулмат чилпарчин бўлиб, Мамлакатда тонг отди. Қўшиқлар
ЗУЛМАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZULMAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зулмат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар