қийғоч
билан улашинг
1. Қисиқ ёки сузук (кўз ҳақида).
-
Бели бурма камзулининг ичида баланд кўкси бетоқат тўлқинланиб, қийғоч кўзларида олов ёнарди. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
2. Нафис қия тушган (қош ҳақида).
-
[Фотограф] Объективни., хушрўй, қийғоч қош қизга қаратди. Газетадан
3. айнан Қия, қияма.
-
[Ҳасанали] Даричани нариги уйдан Караганда киши кўринмаслик қилиб қийғоч очди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
[Онахон] Икки кўлини пальтосининг қийғоч чўнтагига солиб ерга тикилди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Қоп-қора чайир юзидан, иягидан қийғоч кетган пичоқ изидан, айёр кўзларидан ёш боши билан кўпни кўрганлиги билиниб турарди. А. Мухтор, Туғилиш
қийғоч сўзи қатнашган жумлалар:
Қўзини қийғоч қилмоқ
-
— Вой, менга қара, — деди Шодимат, кўзларини қийғоч қилиб, қошини чимириб. А. Муҳиддин, Ошналар
Қийғоч қарамоқ (ёки боқмоқ)
-
Муздек сойга тўш уриб, Узоқ учар қалдирғоч. Гоҳ қилиб баланд парвоз, Пастга боқади қийғоч. Ғайратий
ҚИЙҒОЧ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIYG‘OCH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қийғоч сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар