қийғос
билан улашинг
1. Ҳаммаси бараварига, ёппасига, шиға.
-
Чигит қийғос ундириб олинди. Ғўза қийғос шоналади.
-
Нариги қирғоқдаги мевазорларда ўрик, олча, олма, шафтолилар қийғос гуллаб ётибди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Тангри қачонлардир тилингга эккан Сўзлар гуллаётир қийғос ва қийғос. Э. Шукур, Ҳамал айвони
2. Айни, авжи.
-
Мана, қийғос пишиқчилик, лекин ошхоналарда сабзавотдан таомлар тайёрланмайди. Газетадан
3. шева Жиддий равишда, қаттиқ.
-
Ҳа, айтгандай, бир куни Ҳайдар ҳожи билан қийғос уришди. А. Қаҳҳор, Сароб
4. кам қўлл. Шовқин-сурон, чуввос.
-
Уйда ҳеч вақт кўрилмаган, ваҳимали бир қийғос кўтарилди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Кўчадан қийғос ва ғовур-ғувур товуш эшитилиб, эр-хотиннинг суҳбатини тўхтатди. С. Айний, Қуллар
ҚИЙҒОС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIYG‘OS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қийғос сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар