қийшиқ
билан улашинг
1. Тепага йўналиши тўғри эмас, бирор томонга оғган; қийшайган.
-
Қийшиқ столба. Қийшиқ девор. Қийшиқ чинор.
-
Ўртаси букчайиб кетган стул устидаги қийшиқ шамдонда шам ёниб турарди. Саодат
-
— Ҳу анови қийшиқ ўсган юлғунни кўряпсизми? — шивирлади у. — Ўшандан сал юқорида. С. Анорбоев, Оқсой
-
Паранжини қийшиқ ёпиниб, кампир кириб келди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Паст, баланд ва қийшиқ уйлар орасида режа билан солинган чиройли оқ иморатлар учрар эди. А. Қаҳҳор, Картина
2. Йўналиши бирор томонга ёки ҳар икки томонга бурилган; эгри, қинғир.
-
Тор, қийшиқ кўчалар адашиб қолиб, Илондек ўрмалар паришон тунда. Х. Даврон, Тунги боғлар
-
Янги моделнинг сифати бузилди: бирининг чоки қийшиқ, иккинчисининг дастаги паст. Муштум
-
Қўлига қийшиқ калтак ушлаган қаландар охират кунидан ваъз айтарди. С. Сиёев, Аваз
3. Жойлашиш, туриш ҳолати тўғри, меъёрий эмас.
-
Башаранг қийшиқ бўлса, ойнадан ўпкалама. Мақол.
-
Оғзи қийшиқ бўлса ҳам, бойнинг ўғли гапирсин. Мақол.
-
Серсоқол, тўла юзли, бир кўзи қийшиқ киши мулойим товуш билан деди Ойбек, Қуёш қораймас
-
Сен бирон кўйлакнинг ёқасини қийшиқ қадаб қўйсанг жавобгар бўламиз. А. Қаҳҳор, Асарлар
4. кўчма кам қўлл. Ҳақиқатга тўғри келмайдиган; нотўғри, хато.
-
Мурзин Элмуроднинг адолатли огоҳлантиришидан қийшиқ хулоса чиқара бошлади. Шуҳрат, Шинелли йиллар
ҚИЙШИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIYSHIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қийшиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар