қизар
билан улашинг
1. Қизил ёки шунга яқин тус олмоқ, қизил тусга кирмоқ.
-
Осмон қизарди. Қулупнай қизара бошлади. Бети совуқдан қизариб кетди. Нон қизариб пишди.
-
Жуда чиройли бизнинг боғчамиз, Қизариб қолди гилос, олчамиз. Қ. Ҳикмат.
-
Шарқ уфқи қон пуркалгандек қизарди. С. Анорбоев, Оқсой
2. кўчма Ножўя, номақбул хатти-ҳаракати, қилмиши, айби, камчилиги ва шу кабилар учун кимса олдида хижолат тортмоқ, изза ҳолатга тушмоқ.
-
Модомики мендан гуноҳ содир бўлмади, текширсалар, ҳақиқат олдида ўзлари қизариб қоладилар, шундай эмасми? Ойбек, Нур қидириб
-
Текин томоқ бизларга ёт; Меҳнат билан ширин ҳаёт. Ё эл билан бўлмоқ керак, Ё қизариб ўлмоқ керак. С. Акбарий
ҚИЗАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIZAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қизар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар