қиздир
билан улашинг
1. Қаттиқ иситмоқ, иситиб қайноқ, куядиган ёки куйдирадиган ҳолга келтирмоқ; қизитмоқ.
-
Дазмолни қиздирмоқ. Тандирни қиздирмоқ. Ёз қуёши ер юзини қиздирмоқда.
-
Ўтнинг ҳарорати Эргашевнинг юзини қиздириб, бурқиб чиқаётган тутун эса нафасини бўғар эди. Н. Сафаров, Водиллик қаҳрамон
2. Доғ қилмоқ (ёғни, мойни).
-
Пахта ёғини қиздирмоқ.
3. Ҳароратини, иситмасини оширмоқ; иситма чиқармоқ.
-
Безгак аъзойи баданни қақшатиб қиздирмоқда эди.
4. Қонни юриштирмоқ, қонни юриштириб ортиқ иситмоқ, қизитиб юбормоқ.
-
Асал кўп ейилса, баданни қиздиради. Одамни пўстин эмас, иш қиздиради. Мақол
ҚИЗДИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIZDIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қиздир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар