ямла
билан улашинг
1. Чайнамай, оғиз ичида айлантирмоқ, милки билан эзмоқ.
-
Овқатни ямлаб ютмоқ.
-
— Икки юз таноб! — дея Полвонга қаради нон ямлаётган Иброҳим ота. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Эътибор опа ёнида иштаҳа билан толқон ялаб ютаётган Тўлқиннинг тим қора сочини силади. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Янга охурдаги емини ямлаб ютаётган сигирга қаради. С. Нуров, Нарвон
2. Лаб, милклар орасига олмоқ.
-
Абдуқодир қаттиқ ғазабланди, бир неча минут тутақиб, дағал қизғиш мўйловининг учини ямлаб, бошини тебратди. Ойбек, Нур қидириб
-
Ойшабону бошламоқчи бўлган гапдан чолнинг ҳам хабари бўлса керак, соқолининг учини ямлаб туриб, бир ижирғанди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Санобар газетанинг бир четини ямлаганча, хаёл суриб қолди. Ў. Усмонов, Сирли соҳил
3. кўчма Домига тортмоқ; ютмоқ.
-
Олов ёниб, ямлайди ўтин, Декча тинмай биқирлар, тошар. 3. Обидов
-
Орқасида қора кул қолдириб ўт-аланга юмалайди, янтоқларни ямлайди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
машина лентани тортиб ямлай бошлайди, кейин пилта ўраб чиқаради. М. Жўра, Қуёшдан нур эмганлар
ямла сўзи қатнашган жумлалар:
Гапни (ёки сўзни) ямламоқ
-
— Гапни ямламанг, — деди Ўктам ҳосилотга тикилиб. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
У сўзини ямлаб, ўғлига қараб қўйди. Х. Султонов, Онамнинг юрти
Икки ямлаб, бир ютмоқ
-
Лайлаквой: — Ҳақ саломинг бўлмаса, икки ямлаб, бир ютардим. Эртаклар
Ямламай ютадиган
-
— Вой Тўламат тушмагур-эй, ёлғонни ямламай ютасан-а! — ичаги узилгудек қотарди кекса ўроқчи. С. Анорбоев, Оқсой
ЯМЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YAMLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ямла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар