ямоқ
билан улашинг
1. Бирор нарсанинг йиртилган, тешилган, узилган жойини ямаш, бутунлаш учун мўлжалланган бир парча мато, чарм ва шу кабилар
-
Шимининг тиззаси билан ўнг чўнтагининг тагига ямоқ солинган эди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Плансиз, муваққат уйлар, зар либосга бўз ямоқ сингари, қалъа ҳуснини бузиб турибди. Газетадан
2. Ямоқ солинган, ямоқли жой.
-
Шерали, жуда бўлмаса, битта ямоқни бекитмоқчи бўлиб, кўйлагини шимининг устидан туширди. С. Кароматов, Олтин қум
-
У отасининг чанг босган бўйнига, чопонининг елкасидаги ямоқларга назар солди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
3. Ямаш талаб этадиган, ямаладиган нарса, буюм.
-
У энди вақтининг кўпини ҳар ким келтирган ямоқларни ямаш билан ўтказа бошлади. Ойбек, Танланган асарлар
4. Ямаш, ямашга оид.
-
Ямоқ ишлари сийраклашгач, ювилган кийимларга дазмол босишди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
5. Ямоқ солинган, ямаб тикилган; ямалган, ямоқли.
-
Ямоқ кўрпа. Ямоқ тўн. Ямоқ этик,
-
Айвон устунига суяниб турган ола-була ямоқ чопонли бир бола келиб, унинг олдига тушди: — Қани, юринг, муллака! П. Турсун, Ўқитувчи
-
Тиззаси ямоқ шимни торлик қилиб қолгунча кийиб юрди. У. Икромов, Унутилмас хотиралар
6. кўчма Тузалган яранинг изи, чандиқ.
-
Юзнинг ямоғи.
-
Меҳмоннинг бошида қандайдир тиртиқ, ямоқ доғлар, соч чиқмаган жойлар ҳам бор эди. У. Исмоилов, Сайланма
7. кўчма Кам-кўстни, камчиликни тўлдирган нарса.
-
Ёмонга ёмон бул, Яхшига ямоқ бўл. Мақол
-
Пахтадан келган ҳаён чорвага ямоқ бўлиб кетарди. Й. Шамшаров, Тошқин
ЯМОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YAMOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ямоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар