яна
билан улашинг
1. Аввал бўлган иш-ҳаракат, нарса-ҳодисанинг такрор юз беришини, бошланиши ва давом этишини билдиради; такрор ҳолда; қайтадан, тағин.
-
Ёмғир яна ёға бошлади.
-
Лектор., хатга қараб, жаҳл билан яна бир марта Ўртоқлар деди-ю, лекцияни бошлаб юборди. А. Қаҳҳор, Қуюшқон
-
Уста Фарфи уни яна бир қат кўздан кечириб олгач, чўккалашини бузиб, чордана қуриб олди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Аваз дўконда яна бирпас китоб мутолаа қилиб ўтирди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Сентябр тонг отарига яқин қолди, яна синфларда ўқувчиларнинг шодон овози жаранглайди. Газетадан
2. Бундан ташқари, бунинг устига.
-
Яна бир сават нон бор.
-
Чойни ичинг, яна олиб чиқаман. Ойбек, Танланган асарлар
-
Масаланинг яна бир нозик томони бор. Бўғоз совлиқни узоқ ётқизиб бўлмайди: бола ташлайди. Газетадан
-
Ўртоқ Бақоев яна бир пиёла чой сўради. А. Қаҳҳор, Адабиёт муаллими
-
[Мирзакаримбой] Бир нафас ўйлаб, яна уч сўмлик қоғоз ва бир сўлкавой қўшиб, Йўлчига ташлади. Ойбек, Танланган асарлар
3. (одатда бир, бирор сўзи билан бирга) Илгаригилардан бошқа; бошқа бир; янги, бошқа.
-
Яна бир масала чиқиб қолди. Я на бирор гап йўқми?
-
Хон мактубнинг яна бир жойида шеър битган эди: Мен Самарқандни сенсиз нетайин П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
— Қариган чоғида хўрозқанд яламай домла ҳам ўлсин! — деди яна бири. А. Қаҳҳор, Тўйда аза
4. айнан Янада.
-
Шунинг учун қўрбошининг бояги шубҳаси яна кучайди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ашула ниҳоясига етди. Лекин бир зумдан кейин яна айни товуш парвоз қилди. Аммо ўзга мақомда, яна чуқурроқ мавжланишлар, жилвалар билан, кўнгилни яна қаттиқроқ сеҳрловчи ингичка титрамалар ва ранглар билан Ойбек, Танланган асарлар
5. юклама Таъкид билдиради; тағин.
-
Яна шўхлик қилиб юрмагин! Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Сиз ҳам, эски муаллимга ўхшаб, кетиб қолманг яна! П. Турсун, Ўқитувчи
-
Сен супада ўтир, ўткинчилар яна бир нарсани илиб кетмасин! Ойбек, Танланган асарлар
ЯНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YANA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
яна сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар