янч
билан улашинг
1. Ўрилган ғалла бошоқларини босиб, уриб, эзиб, донни ажратиб олмоқ.
-
Буғдой янчмоқ. Шоли янчмоқ. Янчиш машинаси.
2. Зарб билан уриб эзмоқ; майдаламоқ, кукунга айлантирмоқ.
-
Мурч янчмоқ. Толқон янчмоқ.
-
Чу, десанг тоғларни чоғлар димоғи, Тошни янчар пўлат, асил туёғи. Равшан
-
Илонни қуйруғидан эмас, бошидан янчадилар. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. Оёғости қилмоқ, пайҳон қилмоқ, эзиб ташламоқ.
-
Ел ортиқча бир ғазаб устида эди, ер юзидаги тиккайган нарсани букиб-янчиб ташламоқчи бўлгандек пишқирар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Янчиб ўтар ҳар бир танка бало тоғини, Самолётлар ёғдиради самодан олов. Ғайратий
ЯНЧ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YANCH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
янч сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар