1. Жисмоний жиҳатдан кучсиз; заиф, беқувват, нотавон.
Ожиз кампир.
Шундай кезларда Сирож қандайдир нотавон, ожиз бир кишига айланади-да, бошини ғамгин эгиб, соатлаб жойидан қимирламай қоларди. С. Зуннунова, Олов
Гулнор эса, оёқда туришга ожиз, тинкаси қуриган бир хаста каби, умидсизлик билан яна секингина ўтирди. Ойбек, Танланган асарлар
2. кўчма Бирор иш қилиш учун ҳеч қандай чора-илож қўлидан келмайдиган; иложсиз, ноилож.
Исфандиёр деб аталмиш ёвуз ва манфур МахжийК қаршисида ҳамма ожиз эканлигини ўйлаб, баттар эзилди. С. Сиёев, Аваз
Мадаминхўжа унинг кўзларидаги илтижони тушунди, лекин хурофот, бидъат олдида ожиз эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Биров бировга мурувват қилишдан ожиз бўлган ўша замонда Ҳамро ота ва унинг оиласига ўхшаш инсофли одамлар ҳам бор эди. Н. Сафаров, Катта карвон йўлда
3. кўчма Қурби, кучи етмайдиган, кучсиз.
Тошкентимиз — бағри кенг, гўзал шаҳар. Унинг таърифига унча-мунча қалам ожиздир. Газетадан
4. Бўш, кучсиз, паст.
Йўл четида бўғзига пичоқ тортилган бир буқача жон таслим қилаётган бўлса керак, орқа оёғини ҳар замон, бир ожиз силкитиб қўярди. С. Аҳмад, Жимжитлик
У [Қумри] ярани боғлаётган-да, Ботирали ожиз товуш билан бир ингради-ю, яна жимиб қолди. Ҳ. Ғулом, Машъал
5. Хира, кучсиз; ёрқин эмас.
Фонарнинг хира шишасидан атрофга ожизгина қизғиш шуъла ёйилди. Ҳ. Ғулом, Машъал
6. Кўриш қобилиятини қисман ёки батамом йўқотган; кўр.
Кўзи ожиз одам,
Майна Абдуваҳобнинг ёшланган ожиз чап кўзига, мулойим тикилиб турган ўнг кўзига назар ташлади. Ш. Тошматов, Эрк қуши
Баъзан тушлик овқат вақти, кўпинча ишдан кейин, тўртта-бешта кўзи ожиз эркак-аёллар йиғилишиб, ўзаро гурунглашиб қолишарди. Шукрулло, Сайланма
ОЖИЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OJIZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.