оҳу
билан улашинг
1. Чиройли қора кўзли кийик.
-
— Масалан, тоғлардаги оҳулар, ўрмондаги тўтилар, чамандаги булбуллар ҳам ёлғиз эмас, жуфт яшайдилар,— деди Анвар. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Қўлини тортиб, яна юзига нарда қилди ва оҳу чаққонлиги билан йигит ёнидан ўтиб, шипиллаганича югуриб кетди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
2. кўчма. Нозик, сергак маҳбуба.
-
Хайр энди Қалбимда бир видо қолди, Хайр энди, сен кетдинг, бегуноҳ оҳу. А.Орипов, Йиллар армони
-
Муҳаббатим, қайдасан, қалб ар-доғим, Жайрон кўзим, қирларда қолган оҳум. М. Юсуф, Уйқудаги қиз
оҳу сўзи қатнашган жумлалар:
Оҳу кўз
-
Унинг оҳу кўзларида на мағрурлик, на бир бошқа маъно бор эди, Ш. Холмирзаев, Оғир тош кўчса
ОҲУ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OHU сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
оҳу сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар