қочоқ
билан улашинг
1. (одатда кўплик шаклида — қочоқлар) Бирор фалокат, сабаб туфайли ўз жойи, ватанини ташлаб қочиб, ўзга жой, юртда кезувчи, бўлувчи шахс(лар).
-
Афғонистонга қайтиб келаётган қочоқларга ёрдам бераётгани тўғрисида ҳар куни хабарлар келмоқда. Газетадан
2. Бурчини адо этишдан ўзини четга олган, бўйин товлаган, қочган (шахс).
-
Қочоққа садоқат йўқ, қўрқоққа — ҳурмат. Мақол
-
Энди кўрасан мендан! Қочоқ! Сотқин! А. Мухтор, Тонг билан учрашув
3. айнан Қочқин 1.
-
Қочоқларни қувиб бораётиб: Майли, қочиб борар экан охири ҳолдан тоядилар-ку! деяр экан Эргашев. Н. Сафаров, Оловли излар
4. кам қўлланадиган, айнан Қочқоқ 2, 3.
-
— Ҳа, қочоқ! — деди \Элмурод\ унинг қўлини қисиб ва эшикка қараб қўйиб деди: — Қайлиғинг қани? П. Турсун, Ўқитувчи
ҚОЧОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QOCHOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қочоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар