қочир
билан улашинг
1. Қочмоқ И феълининг орттирма нисбати.
-
Ернинг захини қочирмоқ. Кайфини қочирмоқ. Мазасини қочирмоқ. Кўздан қочирмоқ.
-
Ҳоким учта маҳбусни шаҳар турмасига жўнатганда, ўшаларни Қудрат акам қочириб юборди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Пазандаликда сени бир чўқишда қочиради-ку! Ҳ. Назир, Олтин қадаҳ
2. Четга тортмоқ, узоқлаштирмоқ; ора-сини очиқ-очиқ қилиб қўймоқ.
-
[Отабек] Содиқдан кўкрагини қочириб, ханжарли қўлини бўшатди А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ҳаёт эса худди йиқилиб кетишдан қўрққандек, бир қўли билан танчани ушлаб, юзини йигитдан хиёл қочириб турарди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Бобоқул ота учта чиллакни танлади-ю, ўрик тупининг уч ёғига ораларини сал-сал қочириб суқди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
3. Йўқотмоқ, қўлдан чиқармоқ, бой бермоқ, ўтказиб юбормоқ.
-
Оқизмагин кўздан қонли ёшимни, Қочирибман ақлим билан ҳушимни. Гўрўғли
-
Мансур бу гапни бекорга айтмади. Зуҳра чиндан мени таниган. Фурсатни қочирмасдан чорасини кўриш керак. З. Саид, Н. Сафаров, Тарих тилга кирди
4. кўчма Орасини бузиб, бир-биридан айирмоқ, жудо қилмоқ.
-
Нега шундай қилдинг, онажон, нега Адолатни мендан қочирдинг? И. Раҳим, Чин муҳаббат
5. Кўнглига, дидига ёқмай ёки бошқа бирор сабаб билан ўзидан узоқлаштирмоқ.
-
Ҳозир унинг кўзига жувон бирон совуқлиги билан эркакни ўзидан қочирадиган қари қиз эмас, кўп йигитларни ўзига шайдо қилган бир нозанин бўлиб кўринди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
6. Яширин олиб кетмоқ, ўғирламоқ.
-
Йигирмалаб ҳар юртдан қиз қочирдим. Ҳамза, Паранжи сирлари
-
Уйимга қиз қочириб келишга кимнинг ҳадди бор? Ойбек, Танланган асарлар
қочир сўзи қатнашган жумлалар:
Гап қочирмоқ
-
Афанди либосларни кўтариб, терлаб борар экан, подшо гап қочирди. Латифалар
Кўздан қочирмоқ
Қочмоқ ИИ феълининг орттирма нисбати.
-
Султон сигирни қочириб келгандан кейин, томга қамиш босиши керак. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Шербек эгар қошидан сумкасини олдида, сунъий қочириш пунктига қараб юрди. С. Анорбоев, Оқсой
ҚОЧИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QOCHIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қочир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing