қош
билан улашинг
1. Қовоқ тепасидаги ёйсимон тукли қатлам.
-
Қуюқ қош. Пайваста қош. Қош(ни) бўямоқ. Қош(ни) термоқ. Қош(ни) чимирмоқ. Қош(ни) қоқмоқ.
-
Самандаров бир қоши паст ва бир қоши баланд бўлиб, ўчиб қолган махоркасини чироқдан тутатиб олди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
— Ҳой-ҳой, — котиб туташ қошларини учириб қўйиб, Акбарга кўз қисди. А. Обиджон, Аканг қарағай Гулмат
2. Баъзи нарсаларнинг олд қисми, туртиб чиққан жойи.
-
Айвоннинг қоши.
-
Хизматкорлар қўлтиғимдан кўтариб, отга мингаштирмоқчи бўлганларида, оёғим узангидан тойиб, бурним эгарнинг қошига тегиб кетди. Ғ. Ғулом, Тирилган мурда
3. Узук, исирға каби буюмларга ўйиб солинган ёйсимон гул — безак.
-
Канизларнинг қўлларида қошлари бриллиант олтин билагузуклар, бўйинларида зебигардонлар. Ж. Шарипов, Хоразм
4. кўм. взф. (3-шахс эгалик ва макон келишиклари шаклида — қошига, қошида, қошидан) Макон муносабатларини билдиради.
-
Ҳеч ким раҳм айламас қолиш ёшимга, Шакар ака, келгин менинг қошимга. Ширин билан Шакар
-
Қошимдан ноз-истиғно билан кетдинг, ёмон бўлди, Қошимга ноз-истиғно билан келсанг, ёмон бўлмас. Ж. Камол
-
Уч қизим бор, бир ўғлим бор қошимда, Бахт-у давлат келди етмиш ёшимда. Ҳабибий
қош сўзи қатнашган жумлалар:
Қош қўяман деб кўз чиқармоқ
-
У Назокатнинг олдига кириш учун шунча хезланарди-ю, бироқ қизишиб турган бир пайтда яна қош қўяман деб кўз чиқариб қўйишдан ҳайиқарди. Ж. Абдуллахонов, Йўл
Қош қорайди
-
Қош қорайиб, одам одамни танимайдиган бўлиб қолди. Ойдин, Чақалоққа чакмонча
-
Ҳирот аҳолиси қош қорайиши билан кўча эшикларини ичидан занжирлаб олар эдилар. М. Осим, Зулмат ичра нур
ҚОШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QOSH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қош сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар