қоғоз
билан улашинг
1. Асосан ёзиш, расм солиш, китоб, журнал, газета ва шу кабилар босиш ҳамда бошқа мақсадларда ишлатиладиган, ёғоч, эски-туски ва шу кабилардан тайёрланадиган юпқа материал.
-
Газета қоғози. Ёзув қоғози. Ўров қоғози.
-
Республикамизда қоғоз ишлаб чиқариш узоқ тарихга эга. Фан ва турмуш
-
Ҳозир қоғоз, босмахона харажатлари учун пул етишмайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Баъзида тап-тайёр мисраларни қоғозга туширишга шунчалик шошасанки, охирида ўз дастхатингни ўзинг ўқиёлмасдан қийналасан. А. Обиджон, Аканг қарағай Гулмат
-
Бурчакдаги китоблар билан тўлиқ шкаф устида ўроғлиқ чертёж қоғозлари ётар эди. Ў. Ҳо-шимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Нажмиддин Бухорий ҳам қоғозларни ёзиб, лойиҳани, мадрасанинг баъзи бўлак тасвирларини кўздан кечирарди. Мирмуҳсин, Меъмор
2. Маълум бир нарса, иш, воқеа-ҳодиса ва шу кабиларни қайд этувчи матн битилган ва қонуний кучга эга бўлган қоғоз; расмий ҳужжат.
-
Салимбойвачча қоғозни қўлда маҳкам сиқиб, ғурур билан давом этди: — Бу нарса қўлимдами, ҳар бир ишни қиламан, ҳеч ким бирон айбни бўйнимга қўя олмайди. Бу хат жиноятни савобга айлантиради. Ҳар ерда, ҳар ким олдида мени оқлайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бироқ кўрилган чоралар ҳақида юқорига қоғоз керак эди. Газетадан
-
Мана бу қоғозга Мадраса муллабаччалари, домлалар, мударрис, бойлар, юрт улуслари имзо чекканлар. К. Яшин, Ҳамза
3. Қоғоздан ишланган пул, қоғоз пул.
-
Кармонидан беш сўмлик қоғоз олиб, сандалга қўйди. Ойбек, Танланган асарлар
-
— Ҳа, айланай, оҳори синмаган қоғозлар ҳамманиям ҳушини қочиради. Қачон олиб келибди? — Ҳо-зир бехабар 175 сўм олиб келган экан. Ҳамза, Паранжи сирлари
4. (ўрин-пайт келишиги шаклида — қоғозда) Фақат қоғоз, расмий ҳужжатлардагина қайд этилиб, амалда ижроси йўқ иш-фаолиятларга нисбатан қўлланади; шундай ҳолат, аҳволни қайд этади.
-
Кўп бўлимлар ҳозиргача вазифалари нимадан иборатлигини билмайди, тарқоқ, кўп ҳолларда қоғозда фаолият кўрсатади. Газетадан
5. сўзлашув тили Варақ, бет.
-
Мақола икки қоғоздан ошмасин.
-
Сўнгги вақтларда мухбирлар, юборган хабарларининг биринчи қоғози устига гонорарли, деб ёза бошладилар. А. Қаҳҳор, Сароб
қоғоз сўзи қатнашган жумлалар:
Сув қоғоз
Хитой қоғоз
ҚОҒОЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QOG‘OZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қоғоз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар