қубба
билан улашинг
1. архит. Яримшар шаклидаги гумбаз.
-
Мезаналарнинг қуббалари. Бутхонанинг қуббалари.
-
Тунука томли уйлар, ёғоч панжаралар, гилос, олма ва шафтоли; қават-қават иморатлар, баланд қад кўтарган минора ва қуббалар унинг кўз олдидан бирма-бир ўтаверди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Салқин тушди. Минораларнинг қуббаларида ўйнарди қуёш. Э. Раҳим
2. Умуман, яримшар (қубба)га ўхшатиб ишланган, шундай шаклга келтирилган нарса.
-
Каравот қуббалари чироқдай ёнади. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Бир шиша коньяк ва чиройли вазага қубба шаклида терилган апельсин келди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Аёлнинг сақичдай қора сочи икки қубба қилиб бошига турмалган. А. Мухтор, Қаноти синган орзу
-
Агар бир гап чиқса, шу чўққига тошдан қубба қилиб, белбоғимни байроқ қилиб тикаман. П. Турсун, Ўқитувчи
3. болалар Тўртта ёнғоқни пирамида шаклида тикиб, узоқсан соққа билан уриб йиқитиш ўйини.
-
Қубба ўйнамоқ.
ҚУББА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUBBA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қубба сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар