қочирим
билан улашинг
1. Бирор кимса, нарса, воқеа ва шу кабиларга ишора қилиб айтилган рамзли гап, шама; қочириқ.
-
У нариги сўридаги машшоқлар билан ўтирган чўтир Абдураҳим ошпазни қочирим билан аския қила бошлади. Ш. Тошматов, Тонгдаги кўланка
-
[Зайнобиддин] Баъзида андаккина қочиримга ҳам оғзи қулоғида хирр-хирр кулади. Мирмуҳсин, Тирик товон
-
Башорат имо-ишора қочиримларни ё тушунмайди, ё тушунмасликка олади. Қ. Кенжа, Тоғ йўлида бир оқшом
2. Истеҳзо, киноя, пичинг, кесатиқ, қочириқ.
-
Муборак шу гапга ҳам хандон уриб кулди. Турсуной Дилбарнинг бу гапи қочирим-ми ё мақташми — тушунмас эди. Н. Сафаров, Узоқни кўзлаган қиз
3. мусиқа Ўзбек анъанавий мусиқасида оддий ва мураккаб мусиқа безакларининг умумий ифодаси: куйга жило берувчи қисқа товуш (оҳанг)лардан ташкил топади.
-
Ўзбек миллий куйлари нозик қочиримлари билан нотага олинди. Газетадан
ҚОЧИРИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QOCHIRIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қочирим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар