оҳор
билан улашинг
1. Ип, газлама ёки кийимга пардоз бериш ёки қотириш учун ишлатиладиган модда; крахмал.
2. Шундай модда билан янги нарсага, кийимга берилган ишлов, пардоз.
3. кўчма Обрў; ҳурмат.
-
Ори йўқнинг оҳори йўқ. Мақол
оҳор сўзи қатнашган жумлалар:
Оҳор бермоқ
-
Чит тўқилгандан кейин оҳор берилади. Бунинг учун кўп миқдорда крахмал керак. Ойдин, Суҳбати жонон
Оҳори кетган
-
Оҳори кетган дўппи.
-
Нодир Сайҳоний ҳар гал оҳори тўкилган, атрофини куя еб, тақир қилиб қўйган деворга осиғлиқ гиламни кўрганда, бу бевафо дунё ўзини хор-у зор бўлиб юрган кишиларга ўхшаб кўчага ирғитиб ташламагани учун парвардигори оламга шукроналигини изҳор қиларди. Ёшлик
Оҳори тўкилмаган
-
Болтавой энди оҳори тўкилмаган беқасам тўн ўрнига елкасига ямоқ тушган гуппи киядиган бўлди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
Унинг [Элмуроднинг] солдатча камари ҳали оҳордан тушмаган эди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Оҳори тўкилмаган гап.
Оҳорини тўкмоқ
-
Оғзингизга қараб гапиринг, ўғлимнинг оҳорини тўкяпсиз. Ўғлим санъаткорларнинг султони бўлади. Ш. Саъдулла, Икки билагузук
ОҲОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OHOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
оҳор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар