оҳиста
билан улашинг
1. Аста, қаттиқ овоз чиқармасдан, секингина.
-
Оҳиста гапирмоқ. Деразани оҳиста ёпмоқ.
-
— Раҳмат Раҳимжон ака! —
-
деди Раъно секин. Деди-ю, энтикди, сўнгра чуқур нафас олиб, оҳиста такрорлади: — Катта раҳмат! О. Ёқубов, Баҳор кунларидан бирида
-
Аваз уйғоқ эди, отаси билан оҳиста гаплашиб кираётган кишининг товушини эшитди-ю: Яна бир ҳамдард шекилли, деб шифтга қараб ётаверди. С. Сиёев, Аваз
2. Шошмасдан, секин, аста; шов-шув кўтармасдан.
-
Раъно оҳистагина Анварнинг ёнига келиб, супага суянди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Умид киришда оҳиста у ёқ-бу ёққа қараб киргани билан, чиқишда мушукдек эпчиллик билан зинапоялардан тушди. Мирмуҳсин, Умид
3. Билинар-билинмас, сал-пал, зўрға пайқаб оладиган даражада.
-
Кўзни оҳиста очиб, юммоқ. Бошни оҳиста чайқамоқ. Ой оҳиста силжимоқда.
-
Қайғуга ботган кўзларини юмиб, бошини оҳиста ирғади. Саодат
-
Пастдан шоша-пиша чиқиб келаётган врачнинг шарпасини сезгач, хиёл қўзғалиб, оҳиста кўзини очди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
4. Ҳовлиқмасдан, босиқлик билан, ётиғи билан.
-
Воқеани оҳиста баён қилмоқ.
-
Сизга шундай вазифа юкланди: укангиз, синглингиз, хўш, яна ким бор — шуларга оҳиста тушунтирасиз, яъни улар Мирзакаримбой отамга араз қилмасинлар. Ойбек, Танланган асарлар
5. Билдирмай, билинтирмай, ошкор қилмай, яширинча.
-
Оҳиста ишора қилмоқ.
-
Замира Очилнинг ўтли қарашларини аввалдан ҳис қилар, лекин уларда суқлик сезмас, аксинча, кўз-кўзга тушганда, йигит оҳиста кўзини олиб қочар ва уялиб, ўзини мумкин қадар тортиб юрар эди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Шийпон яқинига бориб, оҳиста мўраласам, каттакон гужум тагида Холчучук ўтирибди. Саодат
6. Эҳтиётлик билан, авайлаб, астагина.
-
Ярани оҳиста боғламоқ. Беморни оҳиста ётқизмоқ.
-
Қайғу билан чарчаган қизнинг кўзлари юмила бошлади. Йўлчи унинг бошини кир ёстиққа оҳиста қўйди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Қамчи билан Мавлон ака Ботиралини оҳиста кўтариб, аравага олдилар. \. Ғулом, Машъал
7. Тинч, осойишта.
-
Бу қишлоқда ҳаёт оҳиста ва бир маромда кечарди. Шарқ юлдузи
8. Енгил, осонгина.
-
Самолёт оҳиста Андижон тупроғига қўнди. Ёшлик
ОҲИСТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OHISTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
оҳиста сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар