парчин
билан улашинг
1. Бутундан кесиб, қирқиб, йиртиб, синдириб олинган ёки ўзи ажраган қисм; бўлак, бўлакча.
-
Қоғоз парчаси. Бомба парчаси.
-
Баҳодир каллакланган тол орасидан суяк, совун парчаларини олар экан, бирдан Нилуфарнинг елим қўғирчоғи чиқиб қолди. С. Аҳмад, Юлдуз
-
Кекса ишчи сўнгги гўшт парчасини оғзига солди. А. Қаҳҳор, Қанотсиз читтак
-
Дераза ойналарига йирик қор парчалари оқ капалакдай уринади. Ойбек, Танланган асарлар
2. ад. Асарнинг тугал мазмунли кичик қисми.
-
Романдан парча,
-
Кўпгина оқшомхонлар ёзувчиларнинг янги асарларидан парчалар бериб боришни, санъаткорларимиз ҳақида кўпроқ ёзишимизни илтимос қилишди. Газетадан
-
Абдулла Қаҳҳор, то асар битгунча, таассуротингиз бузилади, фикрингизни тўла ифодалай олмайсиз, деб ҳатто парча ўқигани рухсат бермас эдилар. К. Қаҳҳорова, Чорак аср ҳамнафас
3. кўчма Бўлак, бўлакча, қисм.
-
— Ўғлим, — деди она ўрнидан туриб, юз-кўзларини бошидаги дуррасининг учига артар экан, — фарзанд — қалб парчаси. Газетадан
парчин сўзи қатнашган жумлалар:
Бир парча
-
Бир парча ер.
-
— Бир парча нон учун сенинг эшигингда чўрилик қилиб, болаларингнинг кирини ювганман, — деди Ойимхон. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Йигитали бир парча қоғозга қалам билан ёзган хатни ўқий бошлади. С. Кароматов, Бир томчи қон
-
Агар уларнинг тили бўлганда эди, ҳар бир жанг тагида кимларнинг манглай тери-ю кимларнинг бир парча умри қолиб кетганини сўйлаб берарди. Х. Султонов, Онамнинг юрти
Парча гулли
-
Парча гулли лас.
-
Хола диванга ўтирди. Бошидан қизил парча гулли жун рўмолини олиб қоқди. Пешонасини, бўйнини артди. С. Нуров, Нарвон
-
Парча гулли чит кўйлагини ҳилпиратганча Гулзебо завқ билан ўйинга тушди. С. Кароматов, Олтин қум
Зар ип аралаштириб тўқилган қалин ипак мато, кимхобнинг бир тури.
-
Қаторга тиркадик лўк билан норча, Устига юкладик қирмизи парча. Алпомиш
-
Туман орасига ўралган чўққининг учи қилич дамидек ярқираб кетди-ю, бир дам кимхоб парчасидек булут ялт-ялт ёниб, кўзни қамаштирди. С. Аҳмад, Йўлда
ПАРЧИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PARCHIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
парчин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар