пасай
билан улашинг
1. Баландлиги нисбатан камайиб қолмоқ, чўкмоқ, чўкиб қолмоқ.
-
Ер зичланиб, анча пасайди.
-
1989-йил Орол денгизининг сатҳи яна бир метрга пасайди. Фан ва турмуш
-
Каналда сув пасайди, қишлоқ кўчалари, пахтазор пайкаллари селгиб қолди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Камаймоқ, кучсизланмоқ, қайтмоқ (ҳодисаларнинг кучи, шиддати, даражаси, миқдори ва шу кабилар ҳақида).
-
Оғриғим пасайди. Қуёш ҳарорати ҳали пасайгани йўқ. Шамол анча пасайди. Боланинг иссиғи пасаймади. Радионинг овози пасайиб қолди.
-
Йўлдошевнинг йиғиси борган сари пасайиб, ниҳоят хўрсина-хўрсина жим бўлди. Н. Сафаров, Жанговар саҳифалар
-
Унинг вужудини қамраб олган ўт аста-секин пасайиб, кўнгли тобора совий бошлади. Ҳ. Ғулом, Машъал
3. Юқори амалдан пастроқ амалга тушиб қолмоқ.
-
Мартабаси пасайди.
4. кўчма Кибр-у ҳавоси йўқолиб, шахти қайтиб, эпақага келиб қолмоқ, ҳовуридан тушмоқ.
-
Бир оз пасайинг. У анча пасайиб қолди.
пасай сўзи қатнашган жумлалар:
Попуги пасаймоқ
-
Даъвогарнинг попуги пасайди.
ПАСАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PASAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пасай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар