баъзан
билан улашинг
1. равиш Ҳамма вақт ҳам эмас, ҳар замон-ҳар замонда, аҳён-аҳёнда, гоҳ-гоҳида.
-
Йўлчи: Хўжайинларникига бориб турасизми? [Абдишукур:] Баъзан бориб тураман. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ҳа, баъзан шундай шўхлик ҳам қилиб туриш керак. П. Турсун, Ўқитувчи
-
У [меъмор] баъзан кампирга ҳам дағдаға қилиб қоларди. Мирмуҳсин, Меъмор
2. равиш Айрим ҳолларда, баъзи вақтларда.
-
Баъзан Гулнорнинг юраги тошиб, бутун дардини, яраларини Унсинга очишни истайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Меъмор баъзан шундай узоқ хаёлларга борарди. Мирмуҳсин, Меъмор
3. боғл. Гапнинг уюшиқ бўлакларини боғлаш учун қўлланади.
-
[Йўлчи] Баъзан Қоратойнинг ишхонасида, баъзан чойхонада тунаб юрди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Йўлчи баъзан ёлғиз, баъзан ўз ёнига бировни ҳамроҳ қилиб, қанча жар, қанча қўрғон ва қулоқларни кезиб, сув келтирар эди. Ойбек, Танланган асарлар
БАЪЗАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAʼZAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
баъзан сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар