байроқдор
билан улашинг
1. Қўшин сафида ёки намойишчилар олдида байроқ кўтариб борадиган шахс.
-
Элмурод саф олдига югуриб кетди ва байроқдор билан ўрин алмашди. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Байроқча билан ишора қилиб, бирор йўлга ёки томонга йўналтириб турувчи киши.
-
Байроқдорлар учувчига нишон белгилаб туришарди, буни энди билди Қудрат. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
3. кўчма Кўзланган мақсадни, илғор ғоя ни амалга оширишда етакчилик қилувчи, олдинда намуна бўлиб борувчи.
-
Халқимиз тинчлик учун кураш байроқдоридир.
-
Эзгу ниятларнинг байроқдори деб, Сени шарафлайди замин-у замон. А. Орипов
БАЙРОҚДОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAYROQDOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
байроқдор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар