байт
билан улашинг
1. ад. Шарқ шеъриятида аруз вазнида ёзилган ғазал, қасида, маснавий каби асарларнинг бир бутун икки мисраси, банди.
-
Ғоявий-бадиий томондан бир бутунликни ташкил қилган икки мисра шеър байт саналади. ЎзМE
-
Адабиётимизда рубоий каби тўрт йўл, байт каби икки йўлдан иборат шеърий шаклларнинг пайдо бўлиши ҳам бежиз эмасдир. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
-
Агар мазкур шеър бамисли бир қуш бўлса, бу байт унинг тожи-ку, мавлоно! С. Сиёев, Ёруғлик
2. Умуман, ҳар қандай шеър, шеърий парча.
-
Нечоғ бахтиёрман таъзимда шу тоб Сизнинг шаънингизга битмоқдаман байт. А. Орипов
-
Мунча ширин байтингиз, омон бориб қайтингиз, Ғолиб, барно йигитга биздан салом айтингиз. Т. Тула
3. кўчма Ёқимли овоз, оҳанг.
-
Ёмғиржон, бир қўшиқ айтки, томларни тарақлат. Япроқларни ювиб қайт, йўлкаларда байт тарат. Отаёр, Оқ фасл
4. махс. Ўзбек халқ амалий санъати (бадиий мискарлик, кулолчилик, рихтагарлик)да қўлланадиган нақш ва безак турларидан бири.
-
Байт буюмга ўзига хос нафосат, бадиийлик бахш этади. ЎзМE
5. эскирган, китобий Истиқомат қилиш, яшаш учун қурилган уй, хона; манзил.
-
Байти вайрона — хароба, вайрона бўлган уй. Байти маъмур — ободон уй.
-
Уйни араб байт дер. А. Навоий, Мезонул-авзон
БАЙТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAYT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
байт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар