баъзи
билан улашинг
1. белг. олм. Ёлғиз ҳолда ёки бир сўзи билан ишлатилиб, бир турдаги ёки ҳар хил нарса, кимса, воқеа-ҳодисалардан айримларини, бутундан бўлакни ажратиб кўрсатиш учун қўлланади.◆
-
Баъзи (бир) нарсалар. Баъзи (бир) одамлар. Баъзи (бир) кунлар.
-
Гулнор [Унсиннинг] бурнини, пешонасини ва баъзи ҳаракатларини Йўлчига ўхшатди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Оғайнида ҳам оғайни бор. Баъзи оғайни бўлади, жонингга жонини мих қилиб қоқиб ташлайди. А. Қаҳҳор, Оғайнилар
2. от взф. Айрим киши, нарса ва шу кабиларни ифодалайди.
-
Атрофда одам тўпланди. Баъзилар ачинарди, баъзилар — томошабин. Ойбек, Танланган асарлар
-
Хотинларнинг баъзилари қизиққанларидан чачвонларини қия очиб, Йўлчига яширинча мўралашади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Буни эшитиб, баъзилар қотиб-қотиб кулар, баъзилар бўғилар эди. А. Қаҳҳор, Асарлар.
баъзи сўзи қатнашган жумлалар:
Баъзи вақт(ларда)
-
Ҳеч нимадан хабарсиз Унсин, баъзи вақт: — Нега акамни кўрмайман, тоғам қаёққа юборган,— деб Гулнордан сўрайди. Ойбек, Танланган асарлар
БАЪЗИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAʼZI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
баъзи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар