базм
билан улашинг
1. Мусиқа ва ўйинлар билан ўтказиладиган зиёфат, тўй, ўтириш; ўйин-кулги кечаси.
-
Қий-чув билан ўтган наҳорликдан сўнг ҳовлида яна базм бошланди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Дутор ёнига чилдирманинг чертмаги келиб қўшилгандан кейин, базм тағин ҳам жонланди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Табиб, сиз карнай-сурнай чалди-ринг, ноғоралар жарангласин, базм қурамиз. Ёшлик
2. кўчма Табиатдаги жонли ва жонсиз нарсаларнинг кишига завқ берувчи хатти-ҳаракатларини ифодалайди.
-
Чумчуқлар дарахт шохларида ёздаги каби базм қуришган. А. Обиджон, Аканг қарағай Гулмат
-
Кечаси ўрдаклар базми бошланади. С. Аҳмад, Уфқ
-
Гулдурос, даҳшатли гулдурослар; чақмоқлар, чақинлар. Осмонларда чақмоқлар базми. У. Қўчқоров, Ҳаяжонга кўмилган дунё
-
Олисдаги зовурда ёлғиз бақа аҳён-аҳёнда вақиллаб, шерикларини базмга чорлайди. Гулдаста
-
Хилма-хил ёввойи гуллар теварагида капалаклар базм қуради, асашрилар ғувуллайди. Ж. Абдуллахонов, Орият
базм сўзи қатнашган жумлалар:
Базми жамшид
-
[Ҳусайн:] Ўҳў, базми жамшид қизиган экан-да, кулгиларингиз осмони фалакка кўтарилмоқда. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
-
Катта ҳовлининг тўридаги шийпонда базми жамшид авжида эди. О. Ёқубов, Диёнат
Базм қурмоқ
Қизлар базми
-
Унинг [Кумушнинг] вужуди қизлар базми ичида бўлса ҳам, хаёли аллақаёқларда учиб юргандек, кўзлари ўйнагувчи қизларда бўлса ҳам, ҳақиқатда бошқа бир нарсани кўргандек. А. Қодирий, Ўтган кунлар
БАЗМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAZM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
базм сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар