база
билан улашинг
1. архит. Устуннинг, колоннанинг асоси, пастки йўғон таянч қисми.
2. Халқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва маданий-маънавий соҳаларнинг асоси, негизи, таянчи:
-
Моддий-техника базаси. Экспериментал база. Иқтисодий база.
-
Моддий-техника базамиз маълум даражада янгиланади ва сифати яхшиланади. Газетадан
-
Мактаблар ва ўқув юртларининг моддий базаси анча мустаҳкамланди. Газетадан
-
Адабий тилимиз илгариги китобийликдан қутулиб, жонли халқ тили базасига ўтди. ЎТА
3. Муайян моддий нарсалар тўплами, мажмуи; захираси.
-
Озуқа базаси. Ем-хашак базаси. Хомашё базаси.
-
Мустаҳкам озуқа базасини вужудга келтирмай туриб, чорвачиликни ривожлантириш ҳақида ўйлаб ҳам бўлмайди. Газетадан
4. Муайян хизматлар кўрсатиш ва керакли жиҳозлар билан таъмин этиб туриш мақсадида барпо қилинган махсус жой, макон.
-
Туристлар базаси. Авиация базаси. Ҳарбий-денгиз базаси. Спорт базаси.
-
Ўқувчилар туристик базаларда дам олишни бошлаб юбордилар. Газетадан
-
Пойтахтимиз ва Республиканинг бир қатор шаҳарларидаги йирик спорт базалари Спартакиада ихтиёрида бўлади. Газетадан
-
Болалар майдон-чалари, спорт комплекси, спорт-байдарка базаси қурилди. Газетадан
5. Моддий захиралар сақланадиган бино, иншоот; омбор.
-
Таъминот базаси. Савдо базаси.
-
Жуман ака чойнак-пиёла олгани станцияга тушса, базага бир вагон мол келиб, омбор мудири юк тушириш билан банд экан. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
Нормамат узоқ йиллар район нефт базасида ишлади. Газетадан
БАЗА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAZA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
база сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар