даста-даста
билан улашинг
1. Дасталанган нарсанинг миқдоран кўплиги.
-
Гулларим даста-даста, Ҳамон сени кутаман. Миртемир, Асарлар
-
Илгарилари ҳўв анови айвонда той-той пахталар, қизларнинг чархи, даста-даста савағичлар бўларди. Х. Тўхтабоев, Йиллар ва йўллар
2. Тўда-тўда, тўп-тўп.
-
Қўшин келди даста-даста, Ясов тортди баланд-пастда. Хушкелди
-
Қўшин жўнар баланд-пастда, Саф-саф бўлиб, даста-даста. Гулшанбоғ
3. Устма-уст тахлаб пачкаланган нарсанинг миқдоран кўплиги.
-
Даста-даста хат. Даста-даста пул.
-
Даста-даста пулни кўз олдига келтирди-ю, пул топиш мана мунақа бўлади, деб енг шимариб, мижоз қидиришга тушди. Газетадан
4. Устма-уст қилиб терилган, тахланган.
-
Токчаларда даста-даста косалар, пиёлалар ва чойнаклар терилиб турарди. С. Зуннунова, Олов
ДАСТА-ДАСТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DASTA-DASTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ДАСТА-ДАСТА сўзига берилган маънолар
даста-даста сўзига янги изоҳ қўшинг
даста-даста сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар