даста
билан улашинг
1. 1 Турли асбобларнинг қўл билан ушланадиган қисми; соп.
-
Болта дастаси. Пичоқ дастаси.
-
Пичоқ дастасини қаттиқ қисганидан, тирноғи кафтига ботиб кетди. Ёшлик
-
Дастаси бўлмаса, қилич ҳам кесмайди. Қанотли сўзлар
-
У кичкина кетмонини ерга қадаб, дастасига ўтирди. С. Сиёев, Ёруғлик
2. Тутқич, тутқа, қабза.
-
Эшикнинг дастаси.
-
[
-
Гулнор] Бир қўли билан деразанинг дастасини ушлади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бекнинг чайир қўли бегона чамадоннинг дастасини ушлаганича тинчиди. А. Мухтор, Туғилиш
-
Чашканинг дастасидан тутиб, қора чой ичса, жуда гаштли бўлади. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
3. Мусиқа асбобининг тор (ип, сим) тор-тилган ва қўл суриб, парда босиладиган қисми.
-
Дуторнинг дастаси.
4. Кели (ўғир)да нарса оқлашда (туйишда) ишлатиладиган тутқичли асбоб, келисоп.
-
У дадасининг қийин-қистовидан кейин, келини ҳовлига опчиқиб, зарда билан дастани тўқиллатиб, шоли оқларди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Азизхон бир гал шунақа шоли оқлашда дастани шундай куч билан урган эдики, тут тўнкасидан қилинган кели иккига ажралиб кетган эди. С. Аҳмад, Уфқ
шева Чиллак.
-
Қадимги майяларнинг касалланган тишларини даволашда шифокорлар ёғоч дасталардан фойдаланишган экан. Фан ва турмуш
1. Бир тутам ёки боғлам қилиб терилган ёхуд боғланган нарса; боғ, боғлам.
-
Бир даста пиёз.
-
Бир даста гул кўтариб Мамлакат киради. С. Зуннунова, Олов
-
Полда бир даста бинафша сочилиб ётарди. Ёшлик.
2. Устма-уст қилиб терилган, тахланган ёки тахлаб боғланган ёхуд қутичага жойлаштирилган нарса; пачка.
-
Бир даста китоб. Бир даста пул.
-
Исломхужа бир даста тилхатни тез-тез кўздан кечирди. С. Сиёев, Аваз
-
У менга бир даста дафтар варақларини берди. Ёшлик
-
Бир оздан сўнг кийим-кечак тахланадиган шкафдан бир даста пул топилди. Муштум
-
Аҳмаднинг аяси қўлидаги бир даста чинни косани тушириб юборди. Қ. Кенжа, Тоғ йўлида бир оқшом
3. махс . Ипак қурти пилла ўраши учун сўкчакка бостириладиган ғўзапоя ва шу кабилар боғлами.
-
Курт дастага кирар вақти чимхўр бўлиб, сустлаб қолади, бир кун ноз уйқуни олади. М. Қўшмоқов, Али Қамбар
4. Гуруҳ, ансамбл.
-
Созандалар дастаси бир чирмандачи, бир ноғорачи, бир сурнайчи, бир раққоса ва битта қўғирчоқбоздан иборат эди. С. Айний, Эсдаликлар
5. Тўп, гуруҳ, отряд.
-
Баъзан ҳар икки томоннинг илғор дасталари тўсатдан учрашиб, катта сурон билан ўқ узишадилар. Ойбек, Навоий
-
Қўшин жўнаб баланд-пастда, Жўнай берди даста-даста. Интизор
-
Минг даста тузсин, амирнинг куни саноқли. С. Айний, Қуллар
ДАСТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DASTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
даста сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар