дарё
билан улашинг
1. Манбаидан қуйилиш жойи томон табиий ўзандан доимий равишда оқиб турадиган катта сув.
-
Зарафшон дарёси. Азим дарё. Дарё суви. Дарё бўйи. Ўтирган — бўйра, юрган — дарё. Мақол
-
Томчи тошиб бўлгунча, дарё оқиб бўлар. Мақол
-
Пастликда Чорвоқдан фаввора бўлиб отилиб чиқаётган сув дарё ҳосил этиб, олға боряпти. Газетадан
-
Кечаси дарё шунақа чиройли бўладики, Канизакхон! А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. кўчма Кўп миқдордаги нарсалар ҳақида.
-
Хаёл дарёси.
-
Ботир ёрим, биламан, сиз қайғу дарёсига мендан чуқурроқ ботдингиз. Ойбек, Танланган асарлар
-
Одамлар дарёси янги шаҳар томонга оқарди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Қуёш ботган. Лекин унинг олов дарёси турли ранглар билан товланиб, чексиз бир парда каби уфқларда мавжланади. Ойбек, Танланган асарлар
3. кўчма Битмас-туганмас; бой; кенг.
-
Тақсиримнинг илмлари жуда дарё, ўзлари Бухорода хатми китоб қилганлар! А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Худойимнинг бир дарёси ғазаб бўлса, минг дарёси раҳмат. Ҳамза, Танланган асарлар
4. эскирган, айнан Денгиз.
5. ёки Шўр дарё Дарёйи шўр Каспий денгизи.
-
Бу арғумоғингиз билан Дарёйи шўргача етасиз. Ойбек, Навоий
6. кўчма Бойлик, хазина.
-
Санъаткор халқ тили дарёсидан ўринли фойдалана олса, бир қатраси билан серзавқ, анча бақувват гуллар кўкартира олади. ЎТА
7. кўчма Ўтиб кетувчи, ўткинчи.
-
Ҳайҳот! Ёшлик, болалик бир дарё — оқди-кетди. Минг афсус. К. Яшин, Ҳамза
8. кўчма Оқим, кечмиш; тарз.
-
Оқибатда турмуш дарёси истаган томонга оқизди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Ҳамма нарса ўз йўлидан борар, ҳаёт дарёси уни ўзининг ўйноқи тўлқинларига миндириб, ҳамон олға сурарди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
дарё сўзи қатнашган жумлалар:
Дарё бўлмоқ
-
Оз-оздан ўрганиб, доно бўлур, қатрадан кўпайиб, дарё бўлур. Мақол
-
Бирлашган дарё бўлур, Тарқалган ирмоқ бўлур. Мақол
-
Кўз ёши дарё бўлиб оқди.
-
Юрагим дарё бўлиб Тошди севинч қирғоғидан. Ё. Мирзо
-
Дарёдан бир томчи, Тўнғиздан бир тук. Мақол
-
Бу айтганларим дарёсидан бир томчигина!. Назир, Сўнмас чақмоқлар
Юраги дарё айн. юраги кенг
-
Ҳамманинг юраги сеникига ўхшаган дарёми? Ойдин, Фарҳодлар
-
Бунча юрагингиз дарё бўлмаса, жаврайвериб жағим толди, ё ҳа, ё йўқ, демайсиз. Муштум
ДАРЁ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DARYO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дарё сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар