дарча
билан улашинг
1. Илгари вақтларда дераза вазифасини ўтаган бир ёки қўш табақали эшикча.
-
Ота дарвозага тамба тираб, қўшнининг дарчасидан ўтиб, кўчага чиқди. С. Нуров, Нарвон
-
Тўтибу Зумраднинг қўлидан хатни тортиб олиб, дарча томон югурди. С. Зуннунова, Олов
2. Эшик ёки деворга ўрнатилган кичкина эшикча ёки дераза.
-
Кўпинча ёпиқ бўладиган касса дарчасидан ёқимли зарҳал нур тушиб туради. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Очиқ дарчанинг юпқа ромига икки тирсаги билан таяниб, ташқарига кўз солди. А. Мухтор, Асарлар
-
Дарчаларга атлас ва шойи пардалар тутилган. М. Осим, Карвон йўлларида
3. кўчма Фойдаланиш, кириш имкони; йўл.
-
Дастурхон устида қизиди суҳбат. Очди гўё бирдан фан дарчасини. М. Икром
-
Қайси бир одамнинг бахтига ёрсан, Очилдими сенга толе дарчаси? А. Орипов, Йиллар армони
-
Эзгулик дарчасин чертмади бекор, Сокин кечиб ўтди ўту сувидан. Отаёр, Оқ фасл
дарча сўзи қатнашган жумлалар:
Биқинидан, пешонасидан (ёки қулоғининг тагидан) дарча очиб қўймоқ
-
Ҳотам шўро кўриб қолса, нақ пешонангдан дарча очади. М. М. Дўст, Лолазор
-
Ҳозир пешонасидан дарча очиб қўямиз, ана ундан кейин ҳеч нима эсидан чиқмайдиган бўлади. А. Кўчимов, Ҳалқа
ДАРЧА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DARCHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дарча сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар
Янги сўзлар
- агитация
- подкаст
- бир томонламалик (Bias)
- мушкутёр
- мазохист
- Сунъий интеллект код агентлари (AI Code Agents)