дарз
билан улашинг
1. Ёриқ, ёрилган.
-
Дарз ойна. Дарз кетмоқ.
-
У [
-
чойхоначи] зинғиллаб бориб, бир чойнак чой билан дарз пиёлани Алижоннинг олдига дўқ этиб қўйиб кетди. Мирмуҳсин, Чиниқиш
2. Ёрилган жой; ёриқ.
-
Дарз бўлмоқ.
-
Ичкаридан қилт этган товуш эшитилмас, фақат эшик дарзидан қинғир чироқ ёруғи тушиб турар эди. Ж. Абдуллахонов, Йўл
-
кичик дарз катта кемага ҳам ҳалокат келтиради. Мирмуҳсин, Умид
-
Олимов бу ўсимликларнинг уруғи шамолда учиб келиб, тошларнинг дарзларига жойлашишини, ундаги намлик ва тузлардан уруғ озиқланиб ўсишини тушунтира кетди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
дарз сўзи қатнашган жумлалар:
Дарз кетмоқ
-
Шу кундан бошлаб уларнинг турмуши дарз кетди. С. Аҳмад, Сув оқиб кетди
-
Дўстлик тори жуда нозик бўлади, салгинага дарз кетиши мумкин. Дарз кетдими — тамом. Газетадан
-
Бино дарз кетса, тузатса бўларкан. Айтинг, айтинг, виждон дарз кетмасин экан. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
ДАРЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DARZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дарз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар