мол
билан улашинг
1. Сутемизувчилар оиласига мансуб асосий гуруҳ уй ҳайвонлари (қорамол, йилқи, кўй, эчки, туя ва бошқалар); чорва.
-
Мол оласи ташида, одам оласи ичида. Мақол
-
Кўксойни ёқалаб тақир чорва йўли ўтган. Чўпонлар бу йўлдан баҳорда тоша, кузда қишлоққа мол ҳайдайдилар. С. Анорбоев, Оқсой
-
Бу-ку мол, териси қалин, жони бўш қўй, эчкиларимиз ҳам чўп тишлаб, тупроқ ялаб, қишни очиқ ҳавода ўтказишди. Муштум
2. кўчма с. т. Дид-фаҳмсиз, қўпол одамга нисбатан ҳақорат тарзида қўлланади.
-
Жуман писмиқ, кўзларини жавдиратганича тураверди. — Гапир, мол! — деди мингбоши. М. Исмоилий, Фарғона т. о.
3. Бисотдаги буюм; мол, бойлик.
-
Йигит моли ерда. Мақол
-
Бу кун кечаси Тошкент қон ичида ҳукумат кишилари халқ томонидан ўлдириладилар, уйларига ўт қўйилиб, моллари талонга тушади. А. Қодирий, Ўтган кунлар
4. Келиннинг кийим-кечаклари; сеп.
-
Гапнинг сираси шуки, қизнинг молини тўлатаман деб, отангиз бир оз қоқилиб қолдилар. Муштум
5. Сотиладиган нарса, буюм; товар.
-
Баъзи дўконларда, ердан шипга қадар қаланган моллар орасида ўн икки-ўн уч яшар жажжи болалар ўтиради, савдо қилади, чўт қоқади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Қоракўл тери дейсизми, ипак мол дейсизми — барини вагонлаб соттирдим. Ж. Шарипов, Хоразм
6. сўзлашув тили Кийим ва бошқа нарса учун ишлатиладиган мато.
-
Яхши молдан тикилган костюм.
МОЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MOL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мол сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар