можаро
билан улашинг
1. Ҳодиса, воқеа (асо-сан, салбий воқеа-ҳодиса ҳақида).
-
Даҳшатли можаролар.
-
Зайнабнинг жинни бўлиб оғаси томонидан ушланиб, кишанга солинган можароси эшитилди. А. Қодирий, Утган кунлар
-
Мактаблар бўлди вайрон, Иморатлар хароба. Бу офат можарога Кўҳна фалак ҳам ҳайрон. М. Шайхзода
2. Кишининг бошидаги, бошидан кечган ташвиш, саргузаштлар.
-
Абдурасул ўз бошидан кечган можароларни сўзлашга киришди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Бир вақтлар ишқ можароларини ёлғиз эртаклардан тинглаган Гулнор энди ўзи ишқнинг олов кўйлагида яшар эди. Ойбек, Танланган асарлар.
3. Жанжал, тортишув, ғалва.
-
Шарофат Сидиқжоннинг ғашига тегмоқчи, шу ерда бирон можаро бошлаб, дод солмоқчи эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Йўлда хотини билан тонгда бўлган можарони эслаб, кўнгли бадтар хижил тортди. Қ. Кенжа, Нотаниш гул
МОЖАРО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MOJARO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
МОЖАРО сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан МОЖАРО сўзига берилган маънолар
можаро сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
можаро сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing