бобокалон
билан улашинг
1. Бобонинг отаси, катта бобо (эварага нисбатан).
-
Манави мадрасада бобокалонимиз мударрис бўлганлар. М. М. Дўст, Лолазор
-
Қишлоқнинг энг бадавлат, энг мўътабар кишиси бўлган Махсумнинг бобокалони Ғойиб отани Ҳазрати султоннинг муриди бўлган деган нақл бор. С. Анорбоев, Оқсой
2. (фақат кўплик шаклида) Ўтмиш ота-боболар, аждодлар.
-
Бобокалонларимиз дўстликни тириклик суви деганлар. Газетадан
-
Бобокалонларимиз етти хазинанинг бирига сигирни ҳам қўшганлар. Газетадан
3. кўчма Улкан вакил, улкан сиймо, асосчи.
-
Ёдгор бахши уста Қулай ўғли Қўрғон достончилик мактабининг бобокалонидир. Гулистон
-
Садриддин Айний тожик ва ўзбек адабиётларининг бобокалон арбоби сифатида танилди. Газетадан
БОБОКАЛОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOBOKALON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бобокалон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар