бобо
билан улашинг
1. Отанинг ёки онанинг отаси (набирага нисбатан).
-
Бобонинг тол эккани — ўзига ном эккани. Мақол.
-
Бобом бургут боқиш билан менга қарадилар. С. Аҳмад, Юлдуз
-
Бола бобосини икки-уч кун кўрмай ичикиб қолган. С. Аҳмад, Уфқ
2. (фақат кўплик шаклида) Ўтмишда яшаб ўтган қариндош кишилар, аждодлар.
-
Агар Бобур мирзо Самарқандни тезроқ эгалламасалар, боболардан қолган салтанат бегона сулола илкига ўтиб кетгусидур. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Боболардан сўзладим, аммо Бир зот борким, баридан суюк. А. Орипов, Юртим шамоли
3. Ҳурмат юзасидан қариялар номига қўшиб ишлатилади.
-
Мурод дарров туриб, Ҳожи билан сўрашди ва назокат билан унга жой кўрсатди: — Келинг, Ҳожи бобо! Кўрин-майсиз, келмайсиз? А. Қаҳҳор, Йиллар
-
Утар бобонинг отаси Гадойниёз бобо ҳам хон табиби эди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Қолаверса, ўзимизнинг шоир бобомиз Бобораҳим Машрабнинг ҳақ, ҳақиқат, адолат ҳақидаги ғазалларини ким билмайди? К. Яшин, Ҳамза
-
Раис бобо уларнинг ёнгинасига келиб, отдан тушди, тўриқ йўрғани ўз ҳолига қўйиб, дастурхон ёнига ҳорғин чўкди. Н. Фозилов, Дийдор
4. Азиз-авлиёлар номига қўшиб ишлатилади.
-
Шайх Зайниддин бобо. Занги бобо.
-
Хизр бобо қўлингни баланд қилсин. У. Исмоилов, Сайланма
5. тарихий Ўтмишда Бухоронинг катта даҳаларини назорат қилувчи бош миршаб унвони.
6. фольк. Оқсоқол, отахон.
-
Камбағаллар Тоғайни бобо кўтарган эди. У камбағалларга бош бўлиб турган эди. Рустамхон
7. Бобо (эркаклар исми).
бобо сўзи қатнашган жумлалар:
Қор бобо, қорбобо
-
Болалар катта қилиб Қор бобо ясашди;
-
Бирдан эшик очилди, Кириб келди Қорбобо. 3. Диёр, Асарлар
БОБО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOBO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бобо сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар