боб
билан улашинг
1. Китоб, асар ва шу кабиларнинг маълум тугалликка эга бўлган ҳар бир қисми, фасли.
-
Романнинг боблари. Диссертациянинг боблари.
-
Бу жанг варақасини тилга кирита олган ёзувчига ҳар бир сатр улкан жангнома учун бир боб бўлаверади. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Романнинг бир неча боби ёзилгандан кейин, ўзим ҳам сизга ўхшаб, қаҳрамонимнинг қилаётган ишларига шубҳалана бошладим. У. Норматов, Талант тарбияси
-
Али Мешкобчи хусусида аввалги бобларда сўз айтган эдик. Мирмуҳсин, Меъмор
2. кўчма Давр, саҳифа.
-
Терим машинасида қизларимиз рул олиб, ғалаба китобида оча олди янги боб. Зулфия, Юрагимга яқин кишилар
3. Ҳар хил йўл, усул.
-
Ўйнашмагин арбоб билан, арбоб урар ҳар боб билан. Мақол
-
Дод деганда, эшитмаймиз сўзини, Ҳар боб билан ўярмиз икки кўзини. Нурали
4. кўм. взф. (3-шахс эгалик ва ўрин-пайт келишиги қўшимчалари билан) Соҳасида, борасида, масаласида.
-
/Муҳаммад] Илм-у ҳиммат бобида Арастудан сўнгра устоди соний бўлиб, Ал-Форобий номи билан мушарраф эди. А. Мухтор, Чинор
-
Ул (бойнинг) қизи ҳусн бобида якка-ю ягона эди. Усмон бахши Мамат ўғли, Бўтакўз
-
Севги ҳақидаги фикрларим ҳам бутунлай ўзгарган, негаки қизлар бобида анча омадим юришганди. Ёшлик
БОБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
боб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар