бонг
билан улашинг
1. Баланд овоз, қаттиқ товуш, ҳайқириқ.
-
замондан, ҳақсизликдан, зулмдан норозилик бонги тобора жаранглай берди. А. Муҳиддин, Ҳадя
2. Қўнғироқ, занг; чақириқ.
-
Суюнчини бер, ҳаммамиз орзиқиб кутган ғалаба бонги чалиняпти. С. Кароматов, Олтин қум
-
Шу пайт бригада шийпонидан теримчиларни тушликка чорловчи бонг эшитилди. М. Хайруллаев, Кўнгил
бонг сўзи қатнашган жумлалар:
Бонг урмоқ
-
Йигитлардан бири йўғон товуш билан атрофга бонг урди: — Юравер! Майдонга чиқиб, рўйирост чиқиб, ҳақимизни дов қиламиз! Ойбек, Танланган асарлар
-
Нарзи Ражабов сиймоси кўз ўнгимда қад кўтарди, назаримда гўё у қурултой минбарига чиқиб бонг урарди. Н. Сафаров, Оловли излар
БОНГ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BONG сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бонг сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар