даст
билан улашинг
1. кам қўлланадиган, айнан Қўл 1.
-
Мен Исфандиёр бўлсам, дағдағали хат битган сиёсатдонни топиб, анинг дасти панжасин кесиб ташлайман. С. Сиёев, Аваз
-
Олмос ярашгандир марднинг дастига. Маликайи айёр
2. Шартта, тез; бирдан.
-
У даст ўрнидан туриб, айвонга чиқиб кетди. Ёш куч
-
Хотини сут соғаётган пақирни тақ эткизиб ерга қўйди-да, даст ўрнидан турди. М. Ҳазратқулов, Журъат
-
Улуғбек бу китобни устознинг қўлидан даст юлиб олди ва кўзларига суртди. Б. Аҳмедов, Улуғбек
даст сўзи қатнашган жумлалар:
Дасти баланд айн. қўли баланд
Дасти узун айн. қўли узун
-
Дасти узун анинг, ако. М. М Дўст, Лолазор
Даст кўтармоқ
-
Ўғлини кўриб, уни даст кўтариб, бағрига босди. Мирмуҳсин, Илдизлар ва япроқлар
-
Анзират болтани даст кўтарди-ю, Холжонга қараб югурди. Ёшлик
Дастидан
-
Рост, акаси унинг дастидан қамалди. Ёшлик
-
У
-
кун четда оҳ чекардим Ғуссаларнинг дастидан. А. Орипов, Йиллар армони
-
Бу боланинг дастидан уйда на теша қолди, на қайчи. С. Зуннунова, Кўк чироқлар;
-
— Дод, бу рашкчи эрнинг дастидан. С. Аҳмад, Юлдуз
-
Қўлга тушса, улар билар, Дастидан сулувлар йиғлар. Эрали ва Шерали
-
Сўқир, ёвуз ўлим, минг дод дастингдан А. Орипов, Йиллар армони
ДАСТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DAST сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
даст сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар