дарвоза
билан улашинг
1. Шаҳар, қўрғон, қалъа, ҳовли ва шу кабиларга кириладиган икки табақали катта эшик, қопқа.
-
Тахта дарвоза. Темир дарвоза.
-
Дарвозанинг бир табақаси очиқ эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Тонгда, қалъа дарвозалари очилган ҳамон Аваз йўлга тушди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Кун чошгоҳга яқин Отабек сарой дарвозасидан чиқди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Каналларда сувни тўсиш ёки қўйиб юбориш учун ишланган махсус қурилма; қопқа.
-
Қани, канал дарвозасини очиб юбор.
3. спрт. Футбол, хоккей ва шу кабилар ўйинларда майдоннинг рақиб йўллаган тўпни (шайбани) киритмаслик учун ҳимоя қилинадиган чекли қисми.
-
Пахтакорчилар рақиб дарвозасига учта тўп киритдилар. Газетадан
-
Динамо хоккейчилари рақиб дарвозасига бешта шайба уриб, ғалабага эришдилар. Газетадан
4. кўчма Имконият.
-
Бир дарвоза бекилса, Минг дарвоза очилади. Халқ дурдоналари
5. кўчма Сезги, сеза олиш имкони.
-
Ҳислар учун яралмиш етти дарвоза. У. Исмоилов, Сайланма
6. кўчма Бошланиш, эришиш, етишиш йўли.
-
Гўзаллик дарвозасининг йўли — латофатда. Газетадан
-
Бобомнинг бу сўзлари менга ажойиботлар оламининг дарвозасини кўрсатиб, калитини яшириб қўйгандек туюлди. С. Кароматов, Бир томчи қон
дарвоза сўзи қатнашган жумлалар:
Шаҳар дарвозаси
-
У Хивага бориб етгунча, шаҳар дарвозаси ҳам беркилиб қолган. Ойдин, Гулсанам
-
Қипчоқлар бизнинг томондан отилган милтиқ ўқларига чидолмай, Самарканд дарвозасини ташлаб, Камолон дарвозасига юзландилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар;
Бахт дарвозаси
-
У сени севмайди. Бахтинг очилишига овора бўлма, бу уйда сенга бахт дарвозаси берк. И. Раҳим, Ихлос
Билим дарвозаси
-
Мактаб — билим дарвозаси, яъни фақат билим олиш йўлини кўрсатиб беради, холос. П. Турсун, Ўқитувчи
Дарвозаси кенг (ёки очиқ)
-
Эй Ҳабибий, ёр-у дўстларга очиқ дарвозамиз. Халқпарвар, бағри кенг, ҳимматда беандозамиз. Ҳабибий
-
Ҳимматли бўл, очиқ бўлсин дарвозанг, Илмингни соч, чиқсин баланд овозанг. Ҳабибий
ДАРВОЗА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DARVOZA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дарвоза сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар