дарвеш
билан улашинг
1. дин. И Тарки дунё қилган, гўшанишинликка берилган одам; суфий.
-
Дамашқ шаҳрида бир карвонсаройнинг дарвозахонасида сочлари оқарган баланд бўйли бир дарвеш ўтирар эди. М. Осим, Аждодларимиз қиссаси
-
Банки бирор бобом шаҳаншоҳ ўтган, Балки вужудимда дарвеш қони бор. А. Орипов, Йиллар армони
-
Ҳув тортади хонақоҳнинг дарвеши. Ҳасанхон
2. кўчма Ҳеч нарсаси йўқ, қашшоқ, гадо.
-
Зеро, халқ шундай бир дарёйи азимки, у тошса, унинг мавжидан на шоҳнинг қасри, на дарвешнинг кулбаси қолур. Ойбек, Навоий
-
Кўз очиб юмгунча, дарвешнинг олдида анчагина танга йиғилди. Ёшлик
3. кўчма Ҳеч нарса билан иши йўқ, ўтакетган содда ва сипо одам.
-
Шоир қизиқ халқда, ҳақиқий дарвеш бўлади. Шукрулло, Сайланма
ДАРВЕШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DARVESH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дарвеш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар